00:07 24 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB134.34
  • EUR12294.55
  • USD10390.93
Жамият
Ҳавола олиш
97 0 0

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги барча мусулмонларни Қурбон ҳайит билан табриклаб, уларга саломатлик, тотувлик ва бахт-саодат тилади.

ТОШКЕНТ, 31 июл - Sputnik. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг барча мусулмонларини Қурбон ҳайит билан табриклаб, уларга саломатлик, хотиржамлик ва бахт тилади. 

"Бутун ислом олами қаторида дину диёнатли, эътиқоди мустаҳкам халқимиз катта интиқлик билан кутиб олаётган муборак Қурбон ҳайити билан сиз азизларни, юртимиздаги барча мусулмон умматини чин қалбимдан самимий табриклайман.

Кўҳна тарихимиз давомида юртимизнинг маънавий ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаб, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик тамойилларини ҳар томонлама барқарор этиб келаётган бу қутлуғ байрам барчамизга муборак бўлсин!

Ушбу муқаддас айёмда сизларга, бутун эл-юртимизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат тилайман", - дейилган президент табригида.

Байрам арафасида эълон қилинган табрикда президент, ўз хайрия ишлари билан пандемияга қарши курашда иштирок этаётган саховатли фуқароларни ҳамда кам таъминланган оилаларга давлат томонидан кўрсатилаётган ёрдамни алоҳида қайд этиб ўтган. 

Шу билан бирга Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг хорижий дўст ва ҳамкорларини ҳам Қурбон ҳайити билан табриклаб, уларга тинчлик ва тараққиёт тилаган. 

Президент табриги билан батафсил қуйида танишишингиз мумкин. 

Асосий мавзулар