Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Ерниязов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

© Пресс-служба Сената Олий МажлисаПредседатель Высшего Кенгеша Республики Каракалпакстан Муса Ерниязов
Председатель Высшего Кенгеша Республики Каракалпакстан Муса Ерниязов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ерниязовнинг бевосита раҳбарлигида Қорақалпоғистонни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш, Орол бўйидаги экологик вазиятни яхшилаш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш бўйича улкан бунёдкорлик ва ободончилик ишлари амалга оширилган

ТОШКЕНТ, 31 июл - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Председатель Жокаргы Кенеса Каракалпакстана Муса Ерниязов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор Муса Ерниязов коронавирусдан вафот этди

Атоқли давлат ва жамоат арбоби, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси – Ўзбекистон Республикаси Сенати Раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязов шу йил 31 июль куни 73 ёшида оғир касалликдан сўнг вафот этди.

Муса Ерниязов 1947 йил 20 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманида туғилди. Ўрта мактабни тугатиб, 1971 йилда Тошкент қишлоқ хўжалигини ирригациялаш ва механизациялаш муҳандислари институтини, 1986 йили Тошкент Олий партия мактабини тамомлади.

Меҳнат фаолиятини қурилиш муҳандиси лавозимидан бошлаб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгашида катта референт, бошқарма бошлиғи, ишлар бошқарувчиси бўлиб ишлади.

Центр крови имени О.К. Гаврилова принимает донорскую плазму COVREC - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда коронавирус: 31 июль асосий хабарлари

1983-1989 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хўжалиги вазири, Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси, Чимбой тумани ҳокими лавозимларида самарали фаолият кўрсатди.

2002 йилдан ҳозирги вақтда қадар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари лавозимида ишлади.

Муса Тажетдинович Ерниязов қарийб 50 йиллик меҳнат фаолияти давомида ўзининг улкан раҳбарлик салоҳияти, бой билим ва тажрибаси, маънавий фазилатлари билан, Ватанимизга беқиёс муҳаббати ва садоқати билан ҳақли равишда халқимизнинг қалбидан чуқур жой олган улуғ инсон эди.

Унинг бевосита раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикасини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш, Орол бўйидаги экологик вазиятни яхшилаш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш бўйича улкан бунёдкорлик ва ободончилик ишлари амалга оширилди.

Врач в запотевших защитных очках во время работы в госпитале для лечения зараженных коронавирусной инфекцией COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда бир суткада 254 минг киши коронавирус юқтирди. Ўзбекистонда-чи?

Қорақалпоқ диёрида кейинги йилларда юз берган барча улкан ўзгаришлар Муса Тажетдинович Ерниязовнинг номи ва амалий фаолияти билан чамбарчас боғлиқдир.

У қорақалпоқ элининг ҳақиқий етакчиси сифатида доимо халқнинг дарду ташвишлари билан яшади. Айниқса, кекса авлод вакиллари, меҳрибон опа-сингилларимиз, азиз ёшларимизнинг турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, уларнинг муносиб келажагини таъминлаш йўлида чинакам жонбозлик кўрсатиб сидқидилдан хизмат қилди.

Муса Тажетдинович Ерниязов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари сифатида мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, мамлакатимизда парламентаризм тизимини ривожлантириш ишига улкан ҳисса қўшди, иқтисодий-ижтимоий тараққиётимиз учун зарур бўлган муҳим қонунларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўлида айниқса  фаоллик кўрсатди.

Муса Тажетдинович Ерниязовнинг давлатимиз ва халқимиз олдидаги улкан хизматлари муносиб тақдирланди. У "Меҳнат шуҳрати" ва "Фидокорона хизматлари учун" орденлари, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи" ва "Ўзбекистон қаҳрамони" деган юксак унвонлар билан мукофотланган эди.

Халқимизнинг улуғ фарзанди, атоқли давлат ва жамоат арбоби, самимий ва фидойи инсон Муса Тажетдинович Ерниязовнинг хотираси қалбларимизда доимо сақланиб қолади, дейилади ҳамдардлик матнида.

Янгиликлар лентаси
0