Тўртинчи август куни Тошкентдан Истанбулга қўшимча чартер рейс амалга оширилади

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишCамолет Boeing 767 авиакомпании Uzbekistan в аэропорту "Внуково" имени А. Н. Туполева.
Cамолет Boeing 767 авиакомпании Uzbekistan в аэропорту Внуково имени А. Н. Туполева. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
4 август куни Тошкент-Истанбул-Тошкент йўналишида репатриацион чартер рейсни амалга оширилади. Чиптани бугун соат 9:30дан бошлаб тўғридан тўғри навбатда туриш орқали харид қилиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik.  4 август куни “Uzbekistan Airways” АЖ Тошкент-Истанбул-Тошкент йўналишида репатриацион чартер рейсни амалга оширади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Парвоз жадвали:

В Самарқанд прилетел очередной чартер из Санкт-Петербурга - Sputnik Ўзбекистон
Чет элдаги Ўзбекистон фуқароларини қайтариш учун 24та махсус рейс ташкил этилади

Тошкент–Истанбул парвоз соат 09:40 да, қўниш соат 13:00 (маҳаллий вақт билан);

Истанбул-Тошкент павроз соат 14:30да, қўниш соат 21:00 да (маҳаллий вақт билан).

Чипталарни авиакомпания филиалининг марказий сотув офисидан (“Uzbekistan Airways Sales”) 3 август соат 9:30дан бошлаб тўғридан тўғри навбатда туриш орқали харид қилиш мумкин.

Йўловчиларнинг шахсан ўзлари ҳужжатларининг асл нусхаси билан келишлари талаб этилади: Ўзбекистон фуқаролари учун паспорт ва учиш учун асос; хориж фуқаролари учун паспорт.

Компания тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида авиачипталар қўлга киритиш бўйича ўз хизматларини таклиф қилувчи шубҳали шахсларга мурожаат қилмасликни сўраган.

Янгиликлар лентаси
0