Тошкент вилоятида тун давомида аниқланган коронавирус кескин кўпайди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтиш"Гемотест" начинает делать анализы на коронавирусную инфекцию
Гемотест начинает делать анализы на коронавирусную инфекцию - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда мамлакатда 9 166 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 564 нафари оғир, 215 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистонда ўтган тун давомида 275 та янги коронавирус билан касалланиш қайд этилди. Шундан 122 таси Тошкент вилоятида аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Лечение больных с COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 150 нафардан ошди

Қолган янги касалланганларнинг 56 нафари Тошкент шаҳрида, 26 нафари Самарқанд вилоятида, 16 нафари Қашқадарё вилоятида, 13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 12 нафари Сурхондарё вилоятида, 11 нафари Хоразм вилоятида, 10 нафари Сирдарё вилоятида ҳамда 9 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу тариқада COVID-19 билан касалланганларнинг умумий сони 25 828 нафарга етди.

Шу пайтга қадар 16 507 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (64 фоиз) соғайган. 155 киши қурбон бўлган.

Ҳозирда мамлакатда 9 166 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 564 нафари оғир, 215 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Янгиликлар лентаси
0