11:10 20 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Жамият
Ҳавола олиш
45610

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши аъзоси пандемия шароитида дафн маросимини ўтказиш қоидаларини санаб ўтди.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши аъзоси Мирзамақсуд Алимов пандемия шароитида дафн маросимини ўтказиш тартибини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, оммавий дафн маросимлари вирус тарқалиши учун қулай фурсатдир. Дафн маросимларида кўпчилик йиғилмаслиги лозим.

“Дафнга келганлар ижтимоий масофа – 1,5 метр оралиқни сақлашлари, тиббий ниқоб ва қўлқоп тақишлари, антисептик воситалар билан қўлларини тозалаб туришлари керак. Ўзаро кўришишни вақтинча тарк этиш муҳим”, - деди у.

Уламолар кенгаши аъзосининг таъкидлашича, маййит тиббий хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолда ювилиши лозим. Яъни ғассол ниқоб ва қўлқопда бўлиши керак. Ғуслда ишлатилган барча нарсалар ёқиб юборилиши, челак ва бошқа асбоблар хлор каби воситалар билан дезинфекция қилиниши ҳамда 5-6 соатга қуёш остида қуритилиши керак.

"Агар маййит тиббий ходимлар томонидан махсус матолар билан ўраб қўйилган бўлса, уларни тиббий хавфсизлик нуқтаи назаридан очиш мумкин эмас. Бунда маййитни қайта ғусл қилиш шарт бўлмайди. Жаноза намози узоғи билан 5-7 дақиқа давом этиши лозим. Жанозада соғлиги заиф, кексалар ва ёш болалар иштирок этмасликлари керак. Қатнашувчилар ижтимоий масофани сақлашлари муҳим. Тиббиёт ходимлари маййитни қабристонга олиб келишган бўлса, жаноза ўша жойда адо этилиши керак. Дафн маросими одатдагидек амалга оширилади. Унда ҳам иложи борича кам одам иштирок этиши лозим. Дафндан сўнг қабристондан тезда уйга қайтиб, покланиш чораларини кўриш лозим. Маъракаларни фақатгина оила даврасида ўтказиш тавсия этилади, – деди Мирзамақсуд Алимов.

Асосий мавзулар