11:54 23 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Жамият
Ҳавола олиш
379 0 0

Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, барча белгиланган талабларга қатъий риоя қилинса, мавжуд эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, карантин чораларини юмшатиш мумкин бўлади.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов карантин қандай шароитда бекор қилиниши мумкинлигини маълум қилди.

“Хабарингиз бор, навбатдаги карантин даври 15 августгача узайтирилган. Биз маълум даражадаги плато чизиғига, барқарорликка эришишимиз, келгусида касалланишлар ҳолатини камайтиришимиз ва карантин чекловларини бекор қилишимиз учун ҳозирги вақтда ўрнатилган чекловларга амал қилишда давом этишимиз керак”, – деди Абдуҳакимов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида.

У фуқаролар тиббиёт ниқобларини пастга тушириб олмай тўғри тақишлари, антисептиклардан фойдаланишлари ва ижтимоий масофа сақлашлари муҳимлигини таъкидлади.

“Мана шу 15 кун ичида барча талабларга қатъий риоя эта олсак, у ҳолда мазкур муддат тугагач, мавжуд эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, ҳозирги чекловларни олиб ташлашимиз мумкин бўлади”, – деди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов олдинда турган икки ҳафта давомида касалланиш суръати пасайиши қайд этилса, карантинни юмшатса бўлади деган фикрни билдирган эди.

Асосий мавзулар