11:35 23 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1159)
781 0 0

Бир сутка давомида 254 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26 804 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 4  авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 254 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26 804 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари: 218 нафари — Тошкент шаҳрида, 23 нафари — Ўртасарой карантин марказида; 31 нафари — Самарқанд вилоятида, 3 нафари — Тошкент вилоятида, 2 нафари — Андижон вилоятида аниқланди.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 576 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 17 835 нафарга етди.

Айни пайтда 8 803 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида икки бемор – Тошкентда 64 ёшли ва 30 ёшли эркаклар вафот этди.

Уларга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Ҳамроҳ касалликлар (юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония) билан ҳам оғриган.

Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморлар ўткир юрак қон-томир, нафас ва полиорган етишмовчилигидан вафот этган.

Ўзбекистонда жами 163 киши пандемия қурбони бўлди.

Карантин қачон бекор қилинади

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов карантин қандай шароитда бекор қилиниши мумкинлигини маълум қилди.

“Хабарингиз бор, навбатдаги карантин даври 15 августгача узайтирилган. Биз маълум даражадаги плато чизиғига, барқарорликка эришишимиз, келгусида касалланишлар ҳолатини камайтиришимиз ва карантин чекловларини бекор қилишимиз учун ҳозирги вақтда ўрнатилган чекловларга амал қилишда давом этишимиз керак”, – деди Абдуҳакимов.

Бу ҳақда батафсил.

Ватанга қайтган талабалар

Uzbekistan Airways махсус рейси билан Қозондан 300 нафар талаба Ўзбекистонга олиб келинди.  Талабалар Самарқанд ва Тошкентга олиб келинди. Улар 14 кунлик карантин ўтказиши учун алоҳида ташкил қилинган муассасаларга жойлаштирилди. Бундан аввал Сибир федерал округ олийгоҳларида таҳсил олаётган 100 нафар талаб олиб келинди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 18,2 миллионга етди, 692 минг киши вафот этди, 10,9 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (4,7 млн), Бразилияда (2,8 млн), Ҳиндистонда (1,9 млн).

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1159)

Асосий мавзулар