10:24 23 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Жамият
Ҳавола олиш
63 0 0

Шавкат Мирзиёев эҳтиёжманд аҳоли билан ишлашда янги, шаффоф ва адолатли тизим йўлга қўйилишини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Ўзбекистонда Ягона ижтимоий реестр жорий этилади. Тегишли қарорга президент Шавкат Мирзиёев имзо чекди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Мазкур тизим Сирдарё вилоятида тажрибадан ўтиб, ўз самарасини кўрсатган. Жорий йил якунига қадар уни барча ҳудудларда босқичма-босқич жорий этилади.

“Давлатимиз томонидан ижтимоий ёрдамлар кўлами кенгайтириб борилиши жараёнида ушбу янги тизимнинг муҳимлигига эътибор қаратилди. Жумладан, ижтимоий нафақа олувчилар сони ҳозирги 600 мингдан жорий йил охиригача 1 миллион 200 минг, 2021 йилда эса 1 миллион 500 минггача етказилиши белгиланган. Бу борада Ягона ижтимоий реестр орқали барча ижтимоий ёрдам бир хил мезон ва бир хил ҳужжат асосида берилиши кўзда тутилган”, - дейилган хабарда.

Келгуси йил 1 январдан бошлаб, кам таъминланган оила мақомини олиш учун фуқаролардан ҳозиргидек 12 та идорадан 30 дан зиёд маълумотлар талаб қилинмайди. Эҳтиёжманд оилаларга 30 турдаги ижтимоий ёрдам ва хизматлар осон ва қулай тарзда тақдим этилади.

Ёрдам пулларига муҳтож оилалар рўйхати маҳаллалар кесимида адолатли тузилиб, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларида тасдиқланади.

Асосий мавзулар