Тожикистондаги 5 балли зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

© Sputnik / Игорь Носов / Медиабанкка ўтишСейсмограф, архивное фото
Сейсмограф, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун, Тошкент вақти билан 13:18 да Тожикистонда зилзила содир бўлди, унинг кучи қўшни республика ҳудудида ҳам сезилди.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Тожикистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади: 05.08.2020 йил, Тошкент вақти билан 13:18 да (05.08.2020 йил, Гринвич бўйича 08:18 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 40,2 градус шимолий кенглик; 70,84 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 181 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида: Тошкент: 181 км, 3 балл; Наманган: 113 км, 4 балл; Андижон: 143 км, 3 балл; Фарғона: 83 км, 4 балл; Гулистон: 177 км, 3 балл; Жиззах: 255 км, 3 балл; Самарқанд: 336 км, 2 балл; Термиз: 453 км, 2 балл; Қарши: 458 км, 2 балл; Навоий: 464 км, 2 балл.

Янгиликлар лентаси
0