ТОШКЕНТ, 5 авг - Sputnik. Ўзбекистоннинг биринчи президентининг кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева Голливуд Хиллзда учта данғиллама уйни сотувга қўйди.
Бу Лос-Анжелес (АҚШ)нинг энг нуфузли ҳудудларидан биридир. Ҳар бир уйнинг баҳоси 5,9—6,5 миллион доллар атрофида.
Dirt нашри хабарига кўра, эр-хотин Тиллаевлар кўчмас мулкни 2014 йилнинг ёзида харид қилишган. Ўшанда улар виллалар учун 16,1 миллион долларга яқин маблағ сарфлаганлар. Ҳозирда сотувдан эр-хотин 18,9 миллион доллар олишни режалаштирмоқда.
Биринчи вилла
Биринчи турар-жой - сотувга қўйилган виллалар орасида энг қимматбаҳоси. У тахминан 6,495 миллион долларга баҳоланган.
2007-2014 йилларда уч қаватли вилла NFL собиқ юлдузи Режи Буш ва унинг собиқ маъшуқаси Ким Кардашьянга тегишли бўлган.
Уйда шоҳона кинотеатр бор.
Ётоқхоналарнинг биридан Голливуд адирлари кўриниб туради - ғаройиб манзара. Уйда жами учта ётоқхона бор Всего в доме три спальни.
Шоҳона ваннахона ҳам эътирофга лойиқ. Бундай хоналар сони виллада камида бешта.
Шунингдек, уйда лифт, бассейн ва спа сингари бошқа қулайликлар ҳам бор.
Иккинчи вилла
Иккинчи виллани эр-хотин 6,395 миллион долларга пулламоқчи.
Уй марокаш стилида қурилган.
Бунда майда деталлар - светильниклардан тортиб, эшиклар очилиши кабиларгача эътибор қаратилган.
Нашр ёзишича, турар-жой тўртта ётоқхонага эга ва суратда кўриб турганингиз улардан биридир.
Бундан ташқари, вилла бешта ваннахонага эга.
Кечалари қасрдан Голливуднинг ажабтовур манзараларини томоша қилиш мумкин.
Учинчи вилла
Учинчи бошпана - сотувга қўйилган виллалар орасида энг арзонидир. У 5,995 миллион долларга баҳоланган.
Уй сокин ва камтарона услубда безатилган.
Бу турар-жой ҳам олдингиси сингари тўртта ётоққа эга.
Турар-жой шоҳона ҳаёт кечириш учун барча қулайликларга эга: орқа ҳовлида бассейн, барбекю, камин ва кўплаб бошқа қулайликлар бор.
Шунингдек, сеҳрли манзара очиладиган шинам веранда ҳам мавжуд.
Таъкидланишича, сўнгги йиллар мобайнида виллалар ижарага берилган. На Лола Каримова-Тилляева, на унинг турмуш ўртоғи бу уйларда яшашмаган.