06:31 30 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1237)
56510

Гамалея номидаги миллий тарқиқот марказида COVID-19га қарши Россиянинг вакцинаси қандай ишлаши тушунтириб берилди.

ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Гамалея номидаги миллий тарқиқот маркази директори Александр Гинцбург Россиянинг COVID-19га қарши вакцина қандай ишлаши тушунтириб берилди.

Унинг сўзларига кўра, COVID-19га қарши вакцинасидаги коронавирус зарралари организмга зарар етказмайди. Препаратни ишлаб чиқишда аденовирус асосида яратилган жонсиз зарралардан фойдаланган.

“Ўзига ўхшаш бўлган объектларни кўпайтириши мумкин бўлган зарралар тирик ҳисобланади. Бу зарралар кўпаймайди”, - деди у “Россия 24” телеканали эфирида.

Шунинг учун вакцина соғлиққа зарар етказиши мумкинлиги борасида хавотир олишга ҳеч қандай асос йўқ, деб хулоса қилди мутахассис.

Унинг сўзларига кўра, коронавирус зарралари кўпи билан ноқулайлик келтириб чиқариши мумкин, чунки бегона антигенлар юборилганда эмланган одамнинг иммунитет тизими кучли ишлай бошлайди. Баъзи одамларда бундай шароитларда табиий равишда иситма кўтарилади.

Препаратнинг клиник синовлари вақтида кўнгиллиларнинг тана ҳарорати 37, баъзан 38 даражага кўтарилди, аммо бу масала "парацетамол таблеткалари билан ҳал қилинади", деди Гинцбург.

Гамалея миллий эпидемиология ва микробиология илмий марказида ишлаб чиқилган вакцинани 18 июнда Сеченов университетида синовдан ўтказиш жараёни бошланганди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1237)

Асосий мавзулар