Тест синовлари 2 сентябрдан бошланади

© Sputnik / Vitaliy Ankov / Медиабанкка ўтишШкольники перед началом единого государственного экзамена в средней общеобразовательной школе №13 Владивостока
Школьники перед началом единого государственного экзамена в средней общеобразовательной школе №13 Владивостока - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ўктам Саломов тест синовлари қачон бошланишини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ўктам Саломов тест синовлари қачон бошланишини эълон қилди.

Стадион Бунедкор - Sputnik Ўзбекистон
ОТМларга тест синовлари стадионларда ўтказиладиган бўлди

ОТМларга кириш имтиҳонлари 2 сентябрдан бошлаб, 2 ҳафта давомида ўтказилади. 

7 август куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида қайд этилишича, тест синовлари очиқ стадионларда, кунига 2 сменада ташкил этилади.

“Август ойида барча бинолар ва стадионларни жиҳозлашни амалга оширамиз” — деди ДТМ бошқарма бошлиғи Барно Ражабов.

Ражабовнинг сўзларига кўра, натижаларни эълон қилишда ўзгариш бўлмайди. Худди ҳар йилгидек тест синовлари ўтказилган кунининг эртасига абитуриентнинг шахсий саҳифасида эълон қилинади.

Куни кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ёпиқ бинолар эпидемиологик талабга жавоб бермаслиги, ижтимоий масофага риоя қилинган тақдирда имтиҳонлар вақти анчага чўзилиб кетишини инобатга олиб, тест синовларини Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларидаги стадионларда ташкил этиш юзасидан топшириқ берилганди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев таъкидлашича, тест синовлари учун 155 стадиондан 40 га яқин стадион жалб этилиши режалаштирилган. Стадионнинг соялик даражалари ва бошқа шароитларга эътибор қаратилган. Соябонлар қўйилиши маласига ҳам эътибор қаратилади. Ота-оналар учун кутиш жойлари, шифокорларга шароит яратиш каби ташкилий масалалар ҳал қилинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0