11:56 23 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Жамият
Ҳавола олиш
41811

Ҳозирда мамлакатда 8691 нафар даволанмоқда. Улардан 974 нафари оғир, 274 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ўзбекистонда тун давомида 279 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқланди. Касалланганларнинг умумий сони 30 197 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Янги касалланганларнинг 142 нафари Тошкент шаҳрида, 133 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аниқланган.

Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 84 ёшли Қ.Я. (эркак) ҳамда Зангиота туманида яшаган 62 ёшли С.Т. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Қурбонларнинг умумий сони 190 нафарни ташкид этмоқда.

Шу пайтга қадар 21316 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (71 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 8691 нафар даволанмоқда. Улардан 974 нафари оғир, 274 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Асосий мавзулар