11:18 23 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Жамият
Ҳавола олиш
440 0 0

Бухоро вилоятида 10 августдан карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилади. Жумладан, бозорлар, сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолиятига рухсат берилади.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Бухоро вилоятида 10 августдан карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилади. Бу ҳақда вилоят махсус комиссиясининг йиғилиш баёни қабул қилинди.

Унга кўра, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази шаҳар ва туманлар бўлимларининг хулосаси ҳамда сектор раҳбарлари билан келишилгандан сўнг ҳокимларнинг кафолат хатлари асосида Бухоро вилояти ҳудудидаги:

  • умумий овқатланиш шохобчалари (ресторан ва кафеларда банкетлар ҳамда бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўйилмайди);
  • меҳмонхоналар;
  • индивидуал шуғулланиш учун тренажёр заллар;
  • нодавлат таълим марказлари, тўгараклар (10 кишидан кўп бўлмаган гуруҳ ташкил этиб, машғулотлар вақтини олдиндан келишган ҳолда);
  • нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари;
  • буюм, қурилиш моллари савдоси ва бошқа фаолият тури билан шуғулланадиган бозорлар;
  • сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолиятига рухсат берилади.

Бундан ташқари, Бухоро ва Когон шаҳри ҳамда туманлар марказларига автотранспорт воситаларининг кириб-чиқишини назорат қилувчи блок-постлар фаолияти тўхтатилади.

Коронавирус пандемияси бошланган буён Бухоро вилоятида 971 киши вирус юқтириб олган. Шулардан 884 нафари (91 фоиз) тузалиб кетган. COVID-19 етти кишини бевақт ҳаётдан олиб кетган.

Асосий мавзулар