Альцгеймер даф бўл: тўғри овқатланиш касалликнинг олдини олишга ёрдам берадими?

© Unsplash / Bret KavanaughИнсталляция с изображением мозга
Инсталляция с изображением мозга - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Альцгеймер касаллиги деменциянинг энг кенг тарқалган шакли бўлиб, унга барча ҳолатларнинг 80 фоизи тўғри келади.

Кирилл Бакеев. Кўпинча ОАВларда Альцгеймер касаллиги ривожланишидан бирон бир маҳсулот сақлаб қолиш мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилади. Аммо бу ерда гап нафақат овқатланишда.

Сырдарьинская область прославилась сортами дынь как Торпеда и Оби-навват - Sputnik Ўзбекистон
Кимларга қовун ейиш мумкин эмас?

Альцгеймер касаллиги деменциянинг энг кенг тарқалган шакли бўлиб, унга барча ҳолатларнинг 80 фоизи тўғри келади. БССТ маълумотларига кўра, бугунги кунда дунёда ушбу касалликдан 50 миллионга яқин одам азият чекмоқда. Ташкилот прогнозларига кўра, 2050 йилга келиб бу кўрсаткич уч баравар кўпаяди.

Касаллик ҳеч кимни аямайди. АҚШ собиқ президенти Роналд Рейган ва Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Маргарет Тетчер ҳам турли вақтларда Альцгеймердан азият чекишган.

Кенг тарқалганлигига қарамай, Альцгеймер касаллиги кам ўрганилган. Унинг пайдо бўлиш сабаблари бўйича ягона бир фикр ҳамон шаклланмаган. Тўртта бир-бирига рақобатдош назария мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бирининг ўз тарафдорлари ва қаршилари ҳам бор. Бугунги кунда шуниси маълумки уни даволаб бўлмайди. Мавжуд даволаш усуллари фақатгина баъзи аломатларини енгиллаштириши мумкин. Бундан ташқари, унга олдинроқ ташҳис қўйиш ҳам қийин. Шундан келиб чиққан ҳолда, профилактика усуллари ҳам жуда оз, уларнинг барчаси асосан қариликда касалликнинг ривожланиш хавфини камайтиришга қаратилган.

Аксарият олимлар турмуш тарзининг айрим хусусиятлари ушбу хавфни ошириши ёки камайтириши мумкинлиги фикрига қўшилишади. Улар орасида етарлича жисмоний ва ақлий фаолият даражаси, етарли уйқу ва овқатланиш. Овқатланиш омили, айниқса кўп мунозаралар мавзусига айланмоқда. Шунга қарамай, овқатланиш ва Альцгеймер касаллигини ривожланиши хавфини камайтириш ўртасида боғлиқлик аниқ мавжуд.

Масалан, АҚШдаги Кек тиббиёт мактабининг олимлари Альцгеймер билан касалланган сичқонлар яшил чой ва сабзи истеъмол қилганида когнитив тестлари кўрсаткичлари яхшиланганини аниқлашди (шундай тестлар одамларда касалликни аниқлаш учун ишлатилади). Албатта, кемирувчиларга ҳеч ким сабзи билан бир пиёла кўк чой узатмаган. Уларга ушбу маҳсулотларнинг экстрактлари берилган. Олимлар яшил чойдан эпигаллокатехин галлати деб номланган моддани ва сабзидан ферул кислотасини ажратиб олишди. Ушбу бирикмаларнинг комбинацияси хотирани яхшилаш самарасини берди. Аммо бу сичқонларда, инсонларда синовлар ҳали ўтказилмади.

Агар одамлар ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳозирги кунга овқатланиш ва Альцгеймер касаллиги ривожланиши хавфини камайтириш ўртасидаги энг қизиқ боғлиқликни MIND диетаси деб аталмиш - Ўрта ер денгизи парҳез ва гипертонияни олдини олиш ва даволашда тавсия этиладиган парҳезни бирикмаси қўрсатди. Муаллифларнинг таъкидлашича, парҳезнинг кўрсатмаларига қатъий риоя қилганлар касалланиш хавфини 53% га камайтиришга муваффақ бўлишган.

Албатта, бундай тадқиқотларни кўпроқ кўришни истардик, аммо улар ҳали мавжуд эмас. Қандай бўлмасин, парҳез шартлари соғлом овқатланиш овқатланишнинг умумий қоидаларига мос келади - етарли миқдордаги мева ва сабзавотларни истеъмол қилиш, қизил гўшт ва қайта ишланган маҳсулотлар истеъмолини камайтириш, шунингдек шакарни назорат қилиш.

Янгиликлар лентаси
0