Шерзод Шерматов коронавирусни бошдан кечирди

© Международный пресс-клубШерзод Шерматов, Министр народного образования
Шерзод Шерматов, Министр народного образования - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ҳатто Давлатимиз Раҳбари ўзлари шахсан аҳволимни суриштириб турганларини эшитиб, бошим осмонга етди”, - дея ёзади халқ таълими вазири.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов коронавирусдан тузалди ва уйда реабилитация даврини ўтамоқда. Бу ҳақда вазирнинг ўзи Facebookʼдаги саҳифасида маълум қилди.

“Афсуски, санитария қоидаларига қанчалик риоя қилмай, барибир ушбу вирусни юқтириб олдим. Яхши ният қилиб, янги ўқув йилини анъанавий шаклда ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича анчагина мактабларда таъмирлаш ишлари кетаётгани учун, уларни имкон борича ўзим бориб кўраётгандим, балки ўша ерда юқтириб олдим, шекилли”, - дея ёзади Шерматов.

Глава Агентства информации и массовых коммуникаций Комил Алламжонов - Sputnik Ўзбекистон
Комил Алламжонов COVID-19 билан беморланганини маълум қилди

Вазирнинг сўзларига кўра, бошиданоқ тана ҳарорати кўтарилиб, умумий аҳволи ёмонлашган. Эртасидан лоҳаслик, салдан кейин ҳид билиш ва таъм билиш ҳам йўқолган.

Биринчи ҳафта шифокор маслаҳати билан уйда даволанишга ҳаракат қилган, енгилроқ ўтса, балки шифохонага ҳожат бўлмас дея ўйлаган.

Лекин бир ҳафтадан кейин, тана ҳарорати яна кўтарилиб кетганига, шифокорлар шифохона шароитида даволанишга ўтиш кераклигини таъкидлашган.

У айрим маслаҳатлар фойдали маслаҳатларни берган:

  • биринчидан, ваҳима қилмаслик. Ваҳима хар қандай касални янада кучайишига, одамни асабийлашишига ва атрофда унга ёрдам бераётганларни қийналишига сабаб бўлади;
  • иккинчидан, яхши ният қилиш. Интернетда жуда негатив кўп, лекин касал пайтингизда энг асосийси яхши ният қилиб ўзингиз биринчи навбатда тузалишга ҳаракат қилсангиз, тезроқ тузалиб кетасиз;
  • учинчидан, Яхшилик қилиш, Садақа радди бало дейилгандек, қанчалик яқинларга ва мухтожларга ёрдам берилса, шунчалик одам ўзини енгилроқ ҳис қилади;
  • охиргиси ва энг асосийси: шифокорлар ишини қадрлаш. Шунча қийинчиликларда энг асосий юк шифокорларга бўлаяпти. Шундай экан ҳозирги даврда соғлиғингиз туфайли шифохонага тушиб қолсангиз, сизни даволайдиган шифокорми, ҳамширами ёки бошқа тиббий ходим бўладими, сиз ҳам ўз навбатида уларга  яхши гапириб, кўнглини кўтариб туришни маслаҳат бераман. Улар ҳам жуда чарчашаяпти, айниқса шу иссиқда санитария қоидаларига риоя қилиб ҳаммаси махсус кийимда юриши осон эмаслигини кўришингиз мумкин.

Вазир барча шифокорларга миннатдорчилик билдирган. Унинг сўзларига кўра, касал бўлганида яқинлари, дўстлари, қариндош-уруғларининг доимий равишда дуо ва яхши сўзлар жуда катта далда бўлган.

“Ҳатто Давлатимиз Раҳбари ўзлари шахсан аҳволимни суриштириб турганларини эшитиб, бошим осмонга етди. Шундай одамгарчилиги юқори бўлган инсоннинг командасида эканлигимдан ғурурландим. Устозим ҳам бир неча бор телефон орқали ҳол аҳвол сўраб, кўнглимни кўтарганлари ҳам катта мадад бўлди”, - дейди ХТВ раҳбари.

Шерматов шифохонага боргани тўғри бўлганини қайд этган, МСКТ 50% ўпкада икки томонлама пневмония эканлигини кўрсатган.

“Фақат кислороддан нафас олиб ётган билан ижобий натижа чиқиши қийин бўлади дейишди, шунга имкон борича нафас машқларини қилишга ҳаракат қилдим ва албатта, фойдасини сездим. Бошида қийналиб йўтал тутган вақтлари, мажбур қайтадан кислородга уланиб, сатурацияни кўтариб турдим, кейин секин-секин кислородни камайтириб, кўпроқ нафас олишга ҳаракат қилдим”, - дейди у.

Главный санинспектор Узбекистана - Нурмат Отабеков  - Sputnik Ўзбекистон
Бош эпидемиолог Нурмат Отабековда COVID-19 аниқланди

Вазир 2 йилча аввал пневмония бўлгани, шу ҳам салбий таъсир қилганини таъкидлаган.

“Ўзи умуман давлат ишидаги тартибсиз режим, асаббузарликлар, кечгача ишда бўлиш ҳам организмни чарчатиб, бундай касалликларни оғирроқ ўтишига сабаб бўларкан. Шунинг учун, имкон борича ўзингизни асранглар, пневмонияни менга ўхшаб оёқда ўтказманглар”, - дея маслаҳат беради Шерматов.

Унинг сўзларига кўра, у билан бир вақтнинг ўзида вазирликдаги бир ўринбосар ва анчагина ходимлар ҳам бу вирусни юқтириб, улар ҳам даволаниб чиқишган.

“Ҳозирда уйда реабилитация даврини ўтамоқдаман, насиб қилса яқин орада ишга қайтаман”, - дея сўзларига якун ясаган ХТВ раҳбари.

Янгиликлар лентаси
0