05:06 29 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB132.07
  • EUR12003.57
  • USD10321.21
Жамият
Ҳавола олиш
371 0 0

Карантин чоралари пайтида ким Ўзбекистонга кириши мумкин, фуқароларга қай ҳолларда мамлакатдан ташқарига чиқишга рухсат берилган – батафсил қуйида.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги COVID-19 пандемияси билан боғлиқ карантин чоралари пайтида Ўзбекистонга кириш ва чиқиш тартиби тўғрисида кўп сўраладиган саволларга жавоб қайтарди.

Мамлакатга кириш тартиби

2020 йил 15 июндан бошлаб қуйидаги тоифадаги фуқаролари мамлакатга кириш учун рухсатнома сўраб Ўзбекистоннинг тегишли органларига мурожаат қилишлари шарт эмас.

  • хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари;
  • инвестиция лойиҳалари доирасида хорижий компания ва бошқа ташкилотларнинг Ўзбекистонда ишлаётган мутахассислари;
  • даволаниш учун келаётган шахслар;
  • Ўзбекистонда доимий яшаш жойига эга хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар.

Бундан ташқари, хорижда вақтинча бўлиб турган ёки чет элда доимий асосда яшовчи ва ватанга авиақатновлар орқали қайтишни истаётган Ўзбекистон фуқароларининг мамлакат ҳудудига киришларида ҳеч қандай чекловлар кўзда тутилмаган.

Ўзбекистондан транзит орқали бошқа давлатга кетаётган чет эл фуқароларнинг мамлакат ҳудудидан ўтишларига рухсат берилади. Бунинг учун хорижий давлат дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасасининг Ўзбекистон ТИВга аввалдан сўровлар юбориши керак.

Мамлакатдан чиқиш тартиби

2020 йил 15 июндан бошлаб қуйидаги тоифадаги фуқаролар мамлакатдан чиқиб кетишга рухсат олиш учун Ўзбекистон Республикасининг тегишли органларига мурожаат қилишлари шарт эмас:

  • даволаниш учун чиқаётган шахслар;
  • хорижда яқин қариндошлари ёҳуд оғир касал бўлган қариндош-уруғлари мавжуд бўлган шахслар;
  • хорижий давлатда доимий рўйхатдан ўтган Ўзбекистон фуқаролари;
  • ўқиш ёки ишлаш учун чет элга кетаётган фуқаролар.

Авиачиптани сотиб олишдан олдин юқорида келтирилган фуқароларга пандемия пайтида улар бормоқчи бўлган мамлакатга кириш учун амалдаги тартиб ва шартлар ҳамда карантин чоралари тўғрисида зарур маълумот олиш учун ўша мамлакатнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонасига мурожаат қилиш тавсия қилинади.

Авиачипталарни сотиб олиш учун тегишли авиакомпанияларнинг ваколатхоналарига мурожаат қилиш керак.

“Чипталарни сотишда авиакомпаниялар фуқаронинг белгиланган мамлакатга кириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиши мумкин”, - дейилган хабарда.

Парвозлар санитария қоидалари ва тартибларига қатъий амал қилган ҳолда ташкил этилади.

Ўзбекистон фуқаролари чет элга ер усти орқали чиқишлари учун республика махсус комиссиясининг қарори талаб қилинади.

Хорижий фуқароларнинг мамлатдан ташқарига чиқишига ҳеч қандай чекловлар йўқ.

Ўзбекистон ҳудудидаги хорижий фуқароларнинг визалари муддати автоматик тарзда 2020 йил 1 ноябргача узайтирилади.

Асосий мавзулар