06:07 29 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB132.07
  • EUR12003.57
  • USD10321.21
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1169)
464 0 0

Бир сутка давомида 718 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 465 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 718 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 465 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 109 нафари Тошкент вилоятида, 108 нафари Тошкент шаҳрида, 26 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 7 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 1 016 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 25 106 нафарга етди.

Айни пайтда 7 149  нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор –  Чилонзор туманида яшаган 61 ёшли Ш.А. (аёл) ҳамда Яшнобод туманида яшаган 55 ёшли Б.А. (эркак), Шайхонтоҳур туманида яшаган 84 ёшли А.А. (эркак) ҳамда Миробод туманида яшаган 67 ёшли Э.П. (эркак) вафот этди.

Ўзбекистонда жами 210 киши пандемия қурбони бўлди.

Карантинни юмшатиш чоралари

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўтказган видеоселектор йиғилишда 15 августдан карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш чоралари белгиланди.

Президент 15 августдан автотранспорт воситаларининг кун давомида юриши, маҳаллий авиа ва темир йўл қатнови учун рухсат бериш кераклигини айтди.

Қуйидаги белгиланди:

- санаторийлар, меҳмонхоналар, музейлар, болалар оромгоҳлари, дала ҳовлилар ижараси, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектлари фаолияти ҳам тикланади;

-  белгиланган талабларга амал қилган ҳолда уйда 30 кишилик оилавий маросимлар ўтказиш мумкин бўлади;

- 17 августдан ҳудудлар ўртасида автотранспорт қатнови, жамоат транспорти (метрополитендан ташқари) ва шаҳар атрофидаги автобуслар қатнови тикланади;

- 20 августдан буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари, йирик савдо дўконлари, спорт заллари, фитнес клуб ва бассейнлар ишлай бошлайди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 20,3 миллиондан ошди, 742 минг киши вафот этди, 12,6 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (5,1 млн), Бразилияда (3,1 млн), Ҳиндистонда (2,3 млн).

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1169)

Асосий мавзулар