16:56 20 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Жамият
Ҳавола олиш
257 0 0

Вилоят ёшлари ўртасида ўтказилган сўровномада 13 740 нафар ёшлар тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган.

ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. Андижон вилоятида йил бошидан буён 32 268 нафар ёшлар (74,7%) ўз иш жойига эга бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилмоқда.

Жумладан, 2 725 нафари тикувчилик ва енгил саноат, 1 173 нафари қурилиш, 11 532 нафари қишлоқ хўжалиги соҳаларида иш билан таъминланди. Ёшларнинг 4 205 нафари давлат корхоналарида, 5 858 нафари хусусий секторда, 4 744 нафари бошқа йўналишларда ўз ишини топди.

Бундан ташқари, ёшларнинг 2 254 нафарига 101 млрд. 153 млн. сўм кредит ажратилиб, 3 980 та янги иш ўрни яратилишига эришилди.

Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятдаги 4 877 нафар ишсиз ёшларга деҳқончилик қилиши учун 91 та массивдан 658,5 гектар ер ажратиб берилди. Бу ер майдонларининг 344,8 гектари боғ қаторлари орасидан, 313,7 гектари эса адирлик ҳудудларидан берилган.

2020 ўқув йилида Андижон вилоятида умумтаълим мактабларини тамомлаётган 40 298 нафар 11-синф битирувчилари бандлигини таъминлаш ҳам галдаги вазифа бўлиб турибди. Бугунги кунда 23 654 нафар ёшларга устоз-шогирд тамойили асосида ҳунар ўрганилмоқда. Вилоят ёшлари ўртасида ўтказилган сўровномада 13740 нафар ёшлар тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган эди. Ҳозирча улардан 4604 нафарига 40,9 млрд. сўм кредит ажратишга қарор қилинган.

Асосий мавзулар