06:57 29 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB132.07
  • EUR12003.57
  • USD10321.21
Жамият
Ҳавола олиш
241 0 0

Ўзбекистонда кимё ва биология бўйича аъло баҳога ўқиган талабалар магистратурага имтиҳонсиз қабул қилинади.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Кимё ва биология бўйича аъло баҳога ўқиган талабалар магистратурага имтиҳонсиз қабул қилинади. Бу Шавкат Мирзиёев имзолаган “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда кўзда тутилган.

ОТМларнинг кимё ва биология таълим йўналишлари талабалари ўртасида ўтказиладиган республика фан олимпиадаси ғолиблари ҳамда кимё ва биология фанлари бўйича нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорлари магистратурага тегишли мутахассисликлар бўйича ўқишга ажратилган квота доирасида давлат грантлари асосида имтиҳонсиз қабул қилинади.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб кимё ва биология йўналишларида кадрлар тайёрлаётган барча ОТМлар мактаб битирувчи синф ўқувчилари ўртасида кўп босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – ОТМ) кимё ва биология фани бўйича ўзининг олимпиадасини ўтказади ва 1-3 ўринларни эгаллаган ўқувчиларни ОТМнинг маблағлари ҳисобидан имтиҳонсиз ўқишга қабул қилади.

ОТМларнинг кимё ва биология таълим йўналишлари бўйича имтиёзли дипломга эга бўлган битирувчилари мазкур ОТМнинг магистратурасига қўшимча имтиҳонларсиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

ОТМларнинг кимё ва биология мутахассислигини аъло баҳолар билан тамомлаган магистрларни таянч докторантурага ОТМнинг кенгаши қарори асосида имтиҳонларсиз тўғридан-тўғри квота доирасида қабул қилиш тартиби жорий қилинади.

Давлат тест маркази 2021 йил 1 февралга қадар Кимё ва биология фанларидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизимини жорий қилади.

Имтиёз бериладиган даражадаги миллий сертификатга эга мактаб, лицей ва касб-ҳунар мактаби ўқувчилари давлат ОТМга киришда кимё ёки биология фанидан тест синови топширишдан озод этилади ҳамда унга максимал балл берилади.

Асосий мавзулар