01:09 28 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Жамият
Ҳавола олиш
497 0 0

Олим Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси бўлган, Нью-Йорк Фанлар академияси аъзоси этиб ҳам сайланган.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради. Академик Телман Ражабов оламдан ўтди. Бу ҳақда Фанлар академияси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Материалшунослик физикаси, илмий асбобсозлик ва микроэлектрон техникаси соҳасида танилган йирик олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Ражабов Телман Дадаевич 85 ёшида вафот этди”, - дейилган хабарда.

Телман Ражабов 1935 йил Самарқандда туғилган, Бауман номидаги Москва олий техника билим юртини тугатган (1959). Ўзбекистон ФA Ядро физикаси институтида муҳандис, кичик илмий ходим (1959-1965-йиллар), Физика-техника институти (1969-йилдан Электроника институти)да бош муҳандис, катта илмий ходим, лаборатория мудири (1966-1986-йиллар) бўлиб ишлаган.

Шунингдек, у Илмий асбобсозлик марказий лойиҳалаш-конструкторлик бюроси директори (1986-1992 йиллар), Тошкент электротехника алоқа институти (ҳозирги Тошкент ахборот технологиялари университети) ректори (1992-1998 йиллар), шу университет қошидаги Марказий Осиё телекоммуникациялар ўқув маркази директори (1998-2001 йиллар), ТАТУда кафедра мудири лавозимларида фаолият юритган.

Олим Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси бўлган, Нью-Йорк Фанлар академияси аъзоси этиб ҳам сайланган.

Aкадемик 2003 йили “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.

Sputnik таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ йирик олим, академик Саттор Турсунмуҳамедов вафот этгани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар