03:21 22 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Жамият
Ҳавола олиш
408 0 0

Асални истеъмол қилиш иммунитетни мустаҳкамлашга ва танани инфекциялардан ҳимоя қилишга ёрдам беради, дея таъкидлайди Асаларичилар жамияти раиси Валерий Капунин. Аммо асал фойдаси фақат шундай иборат эмас, деди у Sputnik радиосига берган интервьюси давомида.

Россияда 2020 йилда "Медовый спас" байрами 14 август куни нишонланади. Шу байрамдан кейин, мамлакатимизда анъанага кўра озиқ-овқат рационига асалнинг янги ҳосилини қўшишни бошлашади.

Асал қанча янги бўлса, шунча фойдалироқ бўлади, дея ҳисобланади. Бу жуда кўплаб шифобахш хусусиятларга эга табиий маҳсулот; асалнинг иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам бериши барчага аён, бу эса жорий йилда айниқса долзарб, дейди Асаларичилар жамияти раиси Валерий Капунин Sputnik радиосига берган интервьюсида.

"Агар асал ҳақида бебахо шифобахш материал ёки маҳсулот сифатида гапирадиган бўлсак, у ҳолда асалнинг ҳар қандай тури фойдали хусусиятларга эга. У микроблар, замбуруғлар ва аллергияларга қарши хусусиятларга эга. Шунингдек, у жароҳатлар битишини тезлаштириш ва ичак секрециясини тартибга солишда ишлатилади. У шунингдек, юракка ижобий таъсир кўрсатади ва атроф-муҳитнинг турли ноқулай омилларга чидамлиликни оширади", - деди асаларичи.

Валерий Капуниннинг сўзларига кўра, энг фойдали асал - инсон ўзи яшайдиган ҳудудда тўплангани ҳисобланади. Шу билан бирга, унинг фикрича, ушбу қоида экологик жиҳатдан ноқулай бўлган жойларга нисбатан ҳам қўлланилади. Асаларилар асални етиштириб, таркибида асал бўлган ўсимликларда бор зарарли моддаларнинг концентрациясини камайтиради, шунинг учун, асаларичининг фикрига кўра, асал ўзига хос универсал вакцина воситасига айланиши мумкин.

"Асаларилар ифлосланган жойлардан олинган нектарни, ундаги зарарли моддалар, шу жумладан радионуклидлар миқдорини камайтириш орқали, пировардида асалга қайта ишлаш қобилиятига эга. Мисол учун, эмлаш нимани англатади? Масалан, бирон бир модданинг, касалликнинг маълум бир қисмини танага киритганимизда, тана озроқ миқдорини қайта ишлайди-да, унда ушбу касалликка қарши антитаначалар ҳосил бўлади. Худди шундай ҳолат асал билан ҳам рўй беради. Шунинг учун, одам ўзи яшайдиган жойдан тўпланган асални истеъмол қилиши керак. Асаларилар ўз ферментларини қўшган ҳолда, зарарли моддаларни кичик миқдорга айлантириш қобилиятига эга", - дея ишонч билан таъкидлайди асаларичи.

У нега асал шакарга қараганда анча фойдалироқ эканлигини тушунтирди.

"Асалнинг асосий фойдали томони шундаки, у моносахариддир. У фруктоза ва глюкозага ажратилиб бўлган. Биз шакарни истеъмол қилганимизда, шакарни таркибий қисмларга ажратиб юбориши учун, тана маълум миқдордаги калорияни сарфлаб, маълум ферментлардан фойдаланиши керак. Асал эса танада дарров сўрилиб кетади", - деди Валерий Капунин.

Асосий мавзулар