06:24 29 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB132.07
  • EUR12003.57
  • USD10321.21
Жамият
Ҳавола олиш
1003 0 0

Ҳаммага яхши аёнки, камида саксондан ошиш учун соғлом турмуш тарзига амал қилиш керак. Аммо, қандай қилиб юздан ошса бўлади - ҳамон тиббиёт жумбоғи бўлиб қолмоқда. Sputnik нашри ушбу савол билан булунғурлик 100 ёшдан ошган Рухсат момога мурожаат қилди

ТОШКЕНТ, 15 авг - Sputnik. Самарқанд вилояти Булунғур туманида Ўзбекистоннинг энг кекса яшовчиларидан бири - 107 ёшли Рухсат момо Райимова истиқомат қилади. Момо 1913 йилнинг 1 июнида таваллуд топган. Бутун умр пиллачилик билан шуғулланган.

Остона хатлаб келган мухбирларни тетиклик билан кутиб олган момо анъанага кўра қўлини дуога очади: "Илоҳим, ҳамма соғ-саломат, ўйнаб кулиб юрсин! Тошкентдаги укам светларни ёқиб, пенсияларни бериб қўйибди, илоҳим боши ҳамиша омон бўлсин!".

Рихси момонинг ёнидаги жияни, бу гапдан сўнг, мухбирларга "Президентимизни "укам" дейдилар", - дея тушунтиради ва ўз навбатида момога қараб: "Амма, президент сўзини айтишга қийналсангиз, ҳеч бўлмаса, пошшомиз, денг", дейди ҳижолат тортиб. Аммо Рухсат момо: "Йўқ, укам, дейман", дея унамайди.

Момонинг турмуш ўртоғи вафот этган. Тўрт қизи борлигини, ҳаммаси пенсияга чиқиб кетганини айтади. 92 нафар невара-чеваралари, 18та невара келини, 10 нафар дувараси борлигини айтади. 

Момо "Узоқ яшаш сири нимада?", деб берилган саволга, "Умрим меҳнатда ўтган, тинмай меҳнат қилганмиз (бир пас жим қолиб, нимадир эсига тушгандек, чеҳраси ёришиб давом этади) мен ҳали ҳам иш қилиб тураман, билсангиз. Ўтинларни майдалаб ташлайман! Болтам, аррам, чўтим бор, ҳеч кимга бермайман. Келинларга ёрдам қилиб тураман. Ишламасам, касал бўлиб қоламан. Болалар ётинг, дам олинг, дейди, ётмайман, дейман", - дейди яна ўзига хос қайсарона оҳангда момо.

Коронавирус инфекциясидан қандай сақланаётганига тўхталар экан, уйдан деярли чиқмаслигини айтади.

Пресс-служба хокимията Булунгурского района
Долгожительница из Самаркандской области

"Невараларим, ҳаводан нимадир бурнингизга кириб, касал қилади. Уйдан чиқманг, дейишди. Яна нимадир (маска демоқчи - таҳр.) тақиб юриш кераклигини айтди. Уйдан чиқмаяпман. Ҳамма соғ-саломат бўлсин, дард яқин йўламасин, замонимиз тинч бўлсин", - дея дуо қилади яна суҳбат якунида Рухсат момо.

Асосий мавзулар