01:03 28 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Жамият
Ҳавола олиш
239 0 0

Самарқанд халқаро аэропорти 18 август куни Қозон ва Санкт-Петербургдан 3та чартер парвози орқали 538 нафар фуқароларни қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 19 авг - Sputnik. Самарқанд халқаро аэропорти 18 август куни 3та чартер парвозини кутиб олди, деб хабар қилмоқда Uzbekistan Airports матбуот хизмати. 

Қозон дат битта ва Санкт Петербургдан 2 та чартер парвозлари орқали Ўзбекистонга жами 538 нафар ватандошлар Самарқанд халқаро аэропортига хавфсиз келтирилди. Аэропорт ходимлари томонидан йўловчиларга хизмат кўрсатишда пандемия тарқалишининг олдини олиш бўйича барча чоралар қўлланилди. Республика махсус комиссияси белгилаган тартиб-қоидаларга асосан барча фуқаро карантин ҳудудига олиб кетилди, дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways компанияси томонидан 17-30 август орасида 23та чартер парвозлари амалга ошириш режалаштирилган. Москвадан 5та, Қозондан 4та, Санкт-Петербургдан 3та, Новосибирск ва Владивостокдан биттадан, Истанбулдан 2та, Минск, Сеул, Дубай ва Нью Йоркдан биттадан парвозлар амалга оширади. 

Аэропорт Самарканда принял 3 чартера за 1 день

Асосий мавзулар