Россиялик шифокорлар қайси клиникаларда ишламоқда?

© Посольство России в УзбекистанеРоссийские врачи прибыли в Узбекистан для помощи коллегам в борьбе с коронавирусом
Российские врачи прибыли в Узбекистан для помощи коллегам в борьбе с коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиялик шифокорлар махаллий мутахассислар билан биргаликда оғир беморларни консультация қилиш, ўзаро тажриба алмашиш билан шуғулланмоқдалар.  

ТОШКЕНТ, 20 авг - Sputnik. Ўзбекистонлик ҳамкасабаларига ёрдам бериш учун келган россиялик шифокорлар қайси клиникаларда нима ишлар билан шуғулланмоқда? 

Ушбу саволга бугун АОКАда бўлиб ўтаётган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова жавоб берди.

  • Мутахассис айтишига қараганда, россиялик шифокорлар қуйидаги тиббий муассасаларда фаолият юритмоқда: 
  • Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти;
  • Вируслогия илмий текшириш институти клиникаларида;
  • Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида;
  • Самарқанд, Жиззах, Бухоро, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларидаги ихтисослашган шифохоналарда 

Россиялик шифокорлар махаллий мутахассислар билан биргаликда оғир беморларни консультация қилиш, ўзаро тажриба алмашиш билан шуғулланмоқдалар.  

Ундан ташқари Ўзбекистон олимлари, юқори малакали мутахассислари ишлаб чиққан протоколлар, тавсиялар ҳамда беморларни касаллик кечиши бўйича саралаш алгоритми билан танишиб чиқмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз 16 август куни Россиядан 38 нафар шифокор коронавирусга қарши курашда ҳамкасабаларига ёрдам бериш учун Ўзбекистонга етиб келган эди. Улар бир ой давомида ўзбекистонлик ҳамкасабалари билан тажриба алмашишади.

Янгиликлар лентаси
0