11:08 20 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Жамият
Ҳавола олиш
207 0 0

Республика бўйича умумий инфляция миқдори - 4,6 %ни, озиқ-овқат товарлари нархи ўсиши эса - 6,2% ни ташкил қилган. 

ТОШКЕНТ, 20 авг - Sputnik. Ўзбекистонда 2020 йилнинг иккинчи чорагида гўшт маҳсулотлари истеъмоли йил бошига нисбатан камайган. Бу ҳақида Марказий банк эълон қилган статистик маълумотларда айтиб ўтилган.

Марказий банк сўровида аниқланишича,  пандемия ва карантин туфайли Ўзбекистон аҳолисининг 56 % оилавий даромади камайган, 21 % - таъсир қилмаган, 15% - даромадсиз қолган ва 2%нинг - даромади кўпайган. 

Хусусан, 1 чоракда ойлик даромад миқдори  2, 4, 6 ва 8 миллион сўмгача бўлган оилалар миқдори 8%, 40%, 30% ва 13 % бўлган бўлса, 2 чоракда ушбу хўжаликлар улуши қуйидагича ўзгарган:  21%, 35%, 22%, ва 10%. Яъни даромади ўртача ва юқори бўлган оилалар бир поғона пастга тушган.

Ушбу ўзгаришлар оқибатида уй хўжаликларнинг айрим харажатлари миқдори камайган. Хусусан, гўшт маҳсулотлари истемоли, мева- сабзавотлар, ёғ-мой ва нон маҳсулотлари истеъмоли ҳам камайиши кузатилган. Гўшт маҳсулотлари истеъмоли камайиши айниқса даромади энг кам бўлган аҳоли орасида сезиларли бўлган. Ойлик маоши 2 миллион сўмгача бўлган хўжаликлар гўшт маҳсулотларига харажатларини 40%гача камайтирган.

Ушбу давр мобайнида Республика бўйича умумий инфляция миқдори 4,6 %ни ташкил қилган, лекин озиқ-овқат товарлари нархи ўсиши - 6,2% ни ташкил қилган. 

Биринчи ярим йилликда Республика бўйича аҳоли жон бошига ўртача даромад 5,1 миллион сўмни ташкил қилган. Тошкент шаҳрида ушбу кўрсатгия 10,5 млн. сўмни, Навоийда 8,3 млн. сўмни, Бухорода 6,5 млн сўмни ташкил қилган. Энг кам ўртача дромад эса Қорақалпоғистон - жон бошига ва Наманганда қайд этилган - 3,9 млн. сўмдан. Қолган вилоятларда аҳоли ўртача даромади 4-5,2 млн. оралиғида бўлган. 

Асосий мавзулар