12:10 31 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Жамият
Ҳавола олиш
130 0 0

Порахўр амалдорлар ҳақида тегишли органларга берилган хабар учун фуқароларга пул мукофоти берилади - янги қонун.

ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. Ўзбекистонда коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган фуқаролар пул мукофоти билан рағбатлантирилади. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамаси ва Бош прокуратура томонидан ишлаб чиқилган янги қонун лойиҳасида айтиб ўтилган. 

Мукофотлар фуқароларга, нодавлат тижорат ташкилотига, давлат ташкилоти ходими ёки ўзини ўзи бошқариш органи ходимига берилиши мумкин. 

Коррупцион иш устидан чиқарилган суднинг айблов ҳукми - ушбу фактни аниқлашда ёрдам берган фуқаронинг рағбатлантирилишга асос бўлади. 

Рағбатлантириш миқдори коррупцияга оид ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий хавфлигидан келиб  чиққан ҳолда, бюджетдан  базавий  ҳисоблаш  миқдорининг  3-25  баравари  (669 минг ‒ 5,6 млн сўм), пора ёки зарар суммаси БҲМнинг 100  бараваридан  ошган  тақдирда  пора  (зарар)  суммасининг  15 фоизгача (11,1 млн сўм)  миқдорда  пул  мукофоти  билан  рағбатлантирилади. 

Ундан ташқари коррупцияга  оид  жиноятларни  фош  этишда  аҳамиятга  эга далиллар  ҳақида  хабар  берганлик, тергов ва тезкор-қидирув тадбирларини  ўтказишда  кўмаклашганлик  учун  ташаккурнома  ёки  эсдалик  совға билан  рағбатлантириш ҳам назарда тутилган. 

Хабарда айтилишига кўра, ушбу янги қонун хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасидан келиб чиққан ҳолда тузилган. 

Мисол учун АҚШ коррупция ҳақида хабар берганда ноқонуний олинган мулкнинг 15-30 фоизигача, канадада 10 минг канада долларигача пул мукофоти берилади. Қўшни Қозоғистонда кичик қоидабузарлик учун 2-6 млн сўмгача, катта суммали поралар учун - 67 млн сўм эквивалентигача пул мукофоти берилади. 

Қозоғистонда  2017/19  йилларда  бюджетидан  коррупцияга  оид  ҳуқуқбузарлик  ҳақида  хабар  берганлик  учун  
708 нафар  шахс  99 млн  тенге  (2,4 млрд сўм),  жорий  йил  1-чорагида  44 нафар  шахс 7,2 млн  тенге  (176,6 млн сўм)  билан  рағбатлантирилган.

Асосий мавзулар