01:41 28 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Жамият
Ҳавола олиш
34520

Ўзбекистон ҳукумати хонадонлари талафот кўрган фуқароларнинг уйлари қурилиш-таъмирлаш ишларига 600 миллион сўм маблағ йўналтирди.

ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати Чашма булоғи воқеаларида талафот кўрган икки оилага тегишли хонадонлар тиклаб берилди, куни кеча ушбу хонадонларнинг фойдаланишга топшириш тадбири ўтказилди, деб хабар берди ДХХ матбуот-хизмати.

"Тадбирда маҳалла фаоллари билан бирга ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳам иштирок этишди. Хонадон эгалари кўрсатилган ёрдам ва эҳтиром учун давлатимиз раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини изҳор қилишди", - дейилади хабарда.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида жойлашган Чашма булоғи олдида 31 май куни икки мамлакат фуқаролари ўртасида можаро юз берган эди. Ушбу нохуш воқеаларда Чашма маҳалласида яшовчи фуқаролар - Раҳматжон Тўхтасинов ва Равшанжон Тўхтаназаровларнинг хонадонлари катта талафот кўрган.

Ўзбекистон ҳукумати томонидан бу хонадонларни тиклаш бўйича топшириқлар берилган. Берилган топшириққа кўра, Тўхтасиновнинг хонадони капитал таъмирланган, фуқаро Тўхтаназаровга янгитдан уй қуриб берилган.

Қурилиш-таъмирлаш ишларига Ўзбекистон ҳукумати томонидан 600 миллион сўм маблағ йўналтирилган.

Асосий мавзулар