12:28 29 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Жамият
Ҳавола олиш
248 0 0

Қатар ҳукумати коронавирусга қарши кураш мақсадида Ўзбекистонга навбатдаги молиявий ёрдам пулини ўтказиб берди.

ТОШКЕНТ, 23 авг - Sputnik. Қатар ҳукумати Ўзбекистонга COVID-19га қарши кураш учун молиявий ёрдам берди, деб хабар қилмоқда "Дунё" ахборот агентлиги. 

"Қатар хайрия ташкилоти орқали Ўзбекистонга 200 минг АҚШ доллари миқдорида беғараз молиявий ёрдам ажратишга қарор қилди", - дейилган хабарда.

Махсус комиссиясининг қарорига биноан, ушбу маблағлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистондаги филиали ҳисоб рақамига ўтказилди. Маблағлар коронавирусга қарши фавқулодда чораларни қўллаб-қувватлаш доирасида зарур ҳимоя воситалари ва тиббий жиҳозларни сотиб олишда фойдаланишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг май ойида Қатарнинг "Жасим ва Ҳамад бин Жасим хайрия жамғармаси" COVID-19 га қарши кураш чораларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 200 минг АҚШ доллари миқдорида беғараз молиявий ёрдамни "Меҳр-шафқат ва саломатлик" жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказиб берган эди.

Қатар Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад ал-Хажрнинг қайд этишича, ушбу маблағлар "дўст Ўзбекистонга мамлакат раҳбариятининг аҳолини пандемия хавфидан ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш доирасида тақдим этилади. "Бу Қатар ва Ўзбекистон ушбу мушкул даврда бир-бирини қўллаб-қувватлашга интилишларининг яна бир тасдиғидир", деган эди элчи.

Асосий мавзулар