Самарқанд 1-сонли туғруқ мажмуаси бош врачи вафот этди

© Sputnik / Александр Паниотов / Медиабанкка ўтишКупол мечети
Купол мечети - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тажрибали шифокор, Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқ мажмуаси бош врачи Гулнора Жўраева 56 ёшида оламдан ўтди.

ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik.  Тажрибали шифокор, Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқ мажмуаси бош врачи Гулнора Жўраева оламдан ўтди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, Гулнора Жўраевага коронавирус ташхиси қўйилганди. Даволаниш яхши ўтди, аёл касалликдан халос бўлди, қонда COVID-19 тести салбий натижани кўрсатди. Аммо вирус асоратларни келтириб чиқарди. Гулнора Жўраева пневмониядан вафот этди.

© Управление здравоохранения по Самаркандской областиГульнора Джураева, главный врач Самаркандского городского родильного дома №1
Самарқанд 1-сонли туғруқ мажмуаси бош врачи вафот этди - Sputnik Ўзбекистон
Гульнора Джураева, главный врач Самаркандского городского родильного дома №1

Гулнора Жўраева 1964 йилда Самарқандда туғилган. 1988 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институтини битириб, меҳнат фаолиятини Сурхондарё вилоят Денав тумани марказий шифохонасида бошлаган. У  Самарқанд вилояти Оқдарё тумани марказий шифохонасида акушер-гиреколог, Самарқанд шаҳар 4-сон туғруқхонаси 1-доялик бўлими мудираси, вилоят оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш маркази 1-доялик бўлими мудираси ва директор ўринбосари, шаҳар 2-сон туғруқхонаси бош врачи, вилоят перинатал маркази бўлим мудири лавозимларида фаолият юритган.

Гулнора Жўраева 2017 йилдан ҳозирги вақтга қадар Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқ мажмуаси бош врачи лавозимида меҳнат қилди. 

Янгиликлар лентаси
0