Россиялик шифокор Ўзбекистонда беморлар қандай даволанаётганини айтиб берди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишВрач с пациентом в отделении реанимации и интенсивной терапии
Врач с пациентом в отделении реанимации и интенсивной терапии  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Даволаш - индивидуал тартибда: касаллике енгил кечаётган беморларга антибиотик берилмайди, ўрта ҳолдаги беморларга - 10 кундан сўнг уйига жавоб берилади, дейди шифокор.

ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. Маълумки бир неча кун олдин Россиядан Ўзбекистонга 38 нафар шифокорлар ҳамкасабаларига ёрдам бериш учун келишган эди. Sputnik мухбири улардан бири билан қисқа суҳбат қилиш имконига эга бўлди. 

- Биз Тошкент шаҳрига 38 кишидан иборат гуруҳ таркибида 14 август куни етиб келдик, - дейди Канцеров Риат Юриевич, Москва вилояти, Сергиев-Посад шаҳри, Марказий туман касалхонаси шифокори. Гуруҳимиз аъзолари турли ҳудудлардан: Москва вилояти, Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари ва Татаристон Республикасидан. Биздан 4 кишини Самарқанд шаҳрига юборишди, бу ерга 17 августда етиб келдик ва иккита шифокоримиз Биринчи ковид марказида, иккитаси реабилитация касалхонасида ишламоқдамиз. Бундан ташқари, биз турли хил тиббий муассасаларда бошқа беморларни ҳам кўриб чиқмоқдамиз.

- бу ерда даволаш жараёни тўғри ташкиллаштирилган, врачлар малакали, улар керакли усул билан даволашмоқда, албатта, камчиликлар ҳам бор, биз ҳамкасбларимиз, ўзбекистонлик шифокорлар билан биргаликда уларни тўғрилаяпмиз. Ўйлайманки, биргаликда биз тўғри ишни ва тўғри даволанишни ташкил қила оламиз.

- Беморларга қандай даволаниш буюрилмоқда?

- бу ерда даволаниш индивидуалдир. Агар ҳарорат бўлмаса ёки у субфимбрил бўлса, унда албатта антибиотик терапиясидан воз кечамиз. Агар юқори ҳарорат кузатилса, беморнинг аҳволи ёмонлашса, рентгенограмма пневмонияни кўрсатса ва биз бактериал пневмониянинг қўшилганини ҳис қилсак, унда биз антибиотиклар буюрамиз, касалликнинг дастлабки соатларида антивирус дориларни – арбидол  (арпифлю) буюрамиз, аскорбин кислотасини қўшса бўлади, ҳарорат паст бўлса парацетамол буюрамиз; ҳарорат 38 даражагача бўлса, тананинг ўзи бу касалликка қарши курашиб иммунитетни шакллантириши керак.

- Ўртача оғирликдаги беморлар бу ерда ўн кунгача қолишади, кейин беморларнинг ҳолатига қараймиз, агар уларнинг клиникаси соғлом деб топсак, уларни касалхонадан бемалол чиқарамиз, улар уйда бир ҳафта давомида ўз-ўзини яккалаш мажбуриятини олишади, ўйлайманки бу муддат кифоя. Албатта, оғир шаклдагилар бизда бироз қолиб кетадилар, оғир шаклларда одатда Ковиддан ташқари комарбид фони яхши бўлмайди, яъни уларда юрак хасталиклари, қандли диабет ва бошқа патологиялар ҳам бўлади.

Маълумот учун, айни дамда Ўзбекистонда бўлиб турган россиялик шифокорлар қўйидаги муассасаларда фаолият юритмоқда: 

  • Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти;
  • Вируслогия илмий текшириш институти клиникаларида;
  • Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида;
  • Самарқанд, Жиззах, Бухоро, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларидаги ихтисослашган шифохоналарда 

Россиялик шифокорлар махаллий мутахассислар билан биргаликда оғир беморларни консультация қилиш, ўзаро тажриба алмашиш билан шуғулланмоқдалар. 

Янгиликлар лентаси
0