11:41 20 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1217)
188 0 0

“Тошкент – Ростов-Дон–Тошкент” темир йўл рейси билан 927 нафар фуқаро олиб келинди. Барча фуқаролар карантин зонага жойлаштирилди.

ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидан олиб келиш учун “Тошкент – Ростов-Дон–Тошкент” темир йўл рейсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган эди. 

Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, 23 август куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 927 нафар фуқаро билан “Первомайская” станциясидан Ўзбекистонга жўнаган эди.

Мазкур поезд 27 август куни Наманган вилоятига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар вилоят транспорт бошқармаси томонидан ташкил этилган автобусларда карантин зоналарига етказилди.  

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1217)

Асосий мавзулар