17:42 30 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Жамият
Ҳавола олиш
802 0 0

“... фидойи санъаткоримиз ҳам ёвуз коронавирус туфайли айни қизғин фаолият палласида, 57 ёшида бизни тарк этди”, - дея ёзган Озодбек Назарбеков.

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Маданият вазири Озодбек Назарбеков Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов вафоти муносабати билан таъзия изҳор этди.

“Минг афсуслар бўлсинки, шу кунгача Ўзбек Миллий академик драма театри директори лавозимида ишлаб келаётган Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, “Шуҳрат” медали, “Меҳнат шуҳрати ордени” соҳиби бўлган фидойи санъаткоримиз ҳам ёвуз коронавирус туфайли айни қизғин фаолият палласида, 57 ёшида бизни тарк этди”, - дея ёзган вазир Instagram᾽даги саҳифасида.

Назарбеков Фатхулла Маъсудов нафақат маҳоратли актёр, балки самимий дўст, меҳрибон, жонкуяр раҳбар сифатида жуда қадрли бўлганини эътироф этган.

“Жамоадошларига бўлган меҳр-оқибати барчанинг кўнглида эзгулик чироғини ёққан ижодкорнинг ўлими касбдошлари учун оғир йўқотиш бўлганини ҳис этиш нақадар аламли. Аммо бевафо дунёнинг энг оғир мусибати — ўлимга даво йўқ экан”, - дейди маданият вазири.

“Азиз инсонимизнинг порлоқ хотираси қалбларимизда мангу яшайди”, - дея сўзларини якунлаган у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов 57 ёшида бу ёруғ оламни тарк этгани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар