10:33 20 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Жамият
Ҳавола олиш
102801

Мутахассислар зайтун ёғининг хусусиятларини ўргандилар. Натижалар шуни кўрсатдики, маҳсулотни ҳар куни истеъмол қилиш қон босимини пасайишига таъсир қилган.

ТОШКЕНТ, 31 авг - Sputnik. Овқатга биринчи совуқ ишловда олинган зайтун ёғини қўшиш юқори қон босимидан азият чекаётган инсонлар учун зарурдир. Бу ҳақда MedicalXpress нашри Мелбурндаги Ла Троба университети олимлари тадқиқотига асосланган ҳолда хабар қилди.

Мутахассислар зайтун ёғининг хусусиятларини ўргандилар. Натижалар шуни кўрсатдики, маҳсулотни ҳар куни истеъмол қилиш қон босимини пасайишига таъсир қилган.

Австралиялик тадқиқотчилар бир қатор тажрибалар ўтказдилар, уларда овқатланишнинг турли хатти-ҳаракатларига эга 50 киши иштирок этди.

Олимлар зайтун ёғи, албатта, биринчи совуқ пресслаш орқали олингани, кардиоҳимоя хусусиятга эга деган хулосага келишди. Марказий ва артериал босимни пасайтириш учун кунига тўрт ош қошиқ ёғ истеъмол қилиш кифоя.

Асосий мавзулар