Ўзбекистон ва Беларусь мунтазам парвозларни қайта тиклаш тўғрисида келишувга эришди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишСпоттинг в аэропорту Внуково
Споттинг в аэропорту Внуково  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Музокаралар якунига кўра Минск - Тошкент - Минск мунтазам авиарейсларини қайта тиклаш борасида келишувга эришилди.

ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Беларусь икки давлат ўртасидаги мунтазам парвозларни тиклаш ниятида. Бу ҳақда Беларусь Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабарда ёзилишича, Беларусь Транспорт ва коммуникация вазирлиги авиация бўйича департаменти директори Артём Сикорский Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев билан музокаларлар ўтказган.

Музокаралар якунига кўра Минск - Тошкент  - Минск мунтазам авиарейсларини қайта тиклаш борасида келишувга эришилди.

Рейсларни икки давлатнинг миллий авиаташувчиси “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ва “Белавиа”  амалга оширади.

Самолет Boeing 757-231 авиакомпании Uzbekistan Airways в международном аэропорту Внуково имени А. Н. Туполева. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон сентябрдан бошлаб қатор давлатлар билан авиа-парвозларни тикламоқчи

Бундан ташқари, музокаралар чоғида иккала давлатда карантин чораларини ҳисобга олган ҳолда парвозлар сони ва йўловчиларни ташиш шартлари билан боғлиқ аниқ масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, томонлар фуқаро авиацияси соҳасида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада мустаҳкамлаш истиқболларини ҳамда пандемия оқибатларини камайтиришга қаратилган чора-тадбирларни муҳокама қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ҳукумати айни вақтда Туркия, БАА, Беларусь ва Қозоғистон Республикаси билан сентябрь ойидан бошлаб, босқичма-босқич равишда мунтазам авиа қатновларни тиклаш масаласини кўриб чиқаётгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0