01:55 25 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Жамият
Ҳавола олиш
386 0 0

2020 йил 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги автойўл ўтказиш пунктларига нисбатан кириб-чиқиш бўйича чекловлар бекор қилинади.

ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан 2020 йил 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги автойўл ўтказиш пунктларига нисбатан кириб-чиқиш бўйича чекловлар санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда бекор қилинади.

Қуйидаги тартиб жорий этилмоқда:

  • охирги 14 кун Қирғизистонда бўлиб турган ёки сўнги 72 соат давомидаги коронавирус инфекциясига ПЗР тест текширувининг манфий натижалари тўғрисида маълумотномаси мавжуд бўлган шахслар Ўзбекистонга кириб келганда карантин назоратига олинмайди;
  • Қирғизистонга чиққан ҳамда фақатгина ушбу мамлакат ҳудудида бўлган Ўзбекистон  фуқаролари республикага қайтиб киргандан сўнг карантин назоратига олинмайди;
  • мазкур банднинг 3 ва 4 хатбошисида белгиланган ҳолатлардан ташқари барча вазиятларда Ўзбекистонга кириб келувчи шахслар ўрнатилган тартибда карантин назоратига олинади.

Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрдан Ўзбекистон фуқароларига Қирғизистонга кириш рухсат берилиши хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар