Магистратурага кириш имтиҳонлари 8-20 сентябрь кунлари ўтказилади

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишСтуденты
Студенты - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, имтиҳонлар тест синови тарзида компьютерда онлайн олинади.

ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Ўзбекистонда магистратурага кириш имтиҳонлари 8-20 сентябрь кунлари ўтказилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилмоқда.

“2020/2021 ўқув йили қабулида республика олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонлари карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда 2020 йил 8-20 сентябрь кунлари ўтказилади”, - дейилган хабарда.

Бу Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 3-сон мажлиси баёни қарорида белгилаб қўйилган.

Хабарда имтиҳонлар тест синови тарзида компьютерда онлайн олиниши қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ОТМларида 2 сентябрдан расман янги ўқув йили бошлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0