15:05 31 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Жамият
Ҳавола олиш
355 0 0

2020 йилда Ўзбекистон 131 дан ортиқ дунё мамлакатлари ичида 93 ўринни эгаллади. Рейтингда Швейцария 1-ўринни эгаллаган.

ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Глобал инновацион индекс-2020 (ГИИ) рейтингида Ўзбекистон 93-поғонадан ўрин олди.

Таъкидланишича, сўнгги беш йил давомида республика ГИИга маълумотлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли киритилмаган.

2020 йилда 80 та кўрсаткичдан иборат бўлган Глобал инновацион индекс рейтингида Ўзбекистон дунё мамлакатлари ичида Институтционал ривожланиш (Institutions), Инсон капитали ва илмий тадқиқот фаолияти (Human capital & research), Инфраструктура (Infrastructure), Билим ва технологиялар натижадорлиги (Knowledge & technology outputs) ва Ижодий натижадорлик (Creative outputs) каби йўналишлардаги индикаторларда ижобий натижаларга эришганини кўриш мумкин.

Рейтингда Швейцария 1-ўринни эгаллаган. Россия – 47-ўрин, Қозоғистон – 77-ўрин, Қирғизистон – 94-ўрин, Тожикистон – 109-ўринда келтирилган.

Глобал инновацион индекс 15 та халқаро индекслар, 4 та Жаҳон иқтисодиёт форуми (World Economic Forum) томонидан олиб бориладиган сўровномалар ва 61 та кўрсаткичларга тегишли миқдорий статистик маълумотлардан ташкил топган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2019-2021 йилларда Ўзбекистонни инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган. Унда Ўзбекистон 2030 йилга келиб Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 илғор мамлакати қаторига киришига эришиш кўзда тутилган.

Асосий мавзулар