10:17 20 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Жамият
Ҳавола олиш
217 0 0

Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 345 нафарга етди. Беморларнинг 94 фоизи касалликни енгишга муваффақ бўлди.

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Ўзбекистонда ўтган тун давомида яна 106 кишида коронавирус аниқланди. Беморларнинг умумий сони 43 478 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Янги касалланганларнинг 100 нафари Тошкент шаҳрида, 6 нафари Тошкент вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Чилонзор туманида яшаган 61 ёшли С.А. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшаган 54 ёшли Т.К. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Қурбонлар сони 345 нафарга етди.

Шу пайтга қадар 40 880 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 2 251 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 366 нафари оғир, 198 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Асосий мавзулар