16:06 31 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Жамият
Ҳавола олиш
326 0 0

Таъкидланишича, бундай туннеллар инсонда аллергик ринит, коньюктивит, бронхит ва хаттоки оғир касаллик ҳисобланувчи – бронхиал астмага олиб келиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги дезинфекция туннелларини коронавирусга қарши энг фойдасиз чора деб атади.

Таъкидланишича, бундай туннелларнинг инсон организмига зарарли томонлари бор.

“Дезинфекция чораси сифатида хлорли эритмалардан фойдаланишни дунё давлатлари тажрибадан ўтказишди. Америкалик экспертларнинг таъкидлашича, кўчаларни дезинфекция қилиш ва дезинфекция туннелларидан кенг фойдаланиш кўпроқ инсонларни ваҳимага тушмаслиги ёки уларни тинчлантириш мақсадида амалга оширилган. Ва, шуни айтиш лозимки, ҳанузгача бунинг самараси исботланмаган”, — дейди Республика  ихтисослаштирилган аллергология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разиқова.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, дезинфекция туннелларида фойдаланиладиган хлорли эритмалар тиббиётда жуда  кўп йиллардан бери  ишлатилади ва унинг инсон организмига  хатарли таъсири жуда кучли.

Бу юқори нафас йўлларининг енгил қизаришидан то енгил куйишгача бўлган холатларни чақиради. Бунинг натижасида инсонда аллергик ринит, коньюктивит, бронхит ва хаттоки оғир  касаллик ҳисобланувчи – бронхиал астмага олиб келиши мумкин.

Хабарда мактаблар фаолиятини қайта тиклаш масаласи ўртага чиққанда, болаларнинг соғлигига салбий таъсирлари инобатга олиниб,  ССВ таълим муассасалари олдида дезинфекция туннелларини ўрнатиш қатъиян ман этилишини таъкидлагани қайд этилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам бундай туннелларнинг самарадорлиги исботланмаганлигини билдирган.

Разиқова дезинфекция туннелларини метро ёки бошқа муассаса бинолари олдида ўрнатилиши шарт эмас деб ҳисоблайди.

“Туннеллар ўрнига кириш жойларида ўзаро масофани сақлаш, иситмани ўлчаш, қўлларга антисептик билан ишлов бериш йўлга қўйилгани мақсадга мувофиқ”, — дея хулоса қилган мутахассис.

Асосий мавзулар