02:40 22 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Жамият
Ҳавола олиш
140 0 0

"Снайпер чегараси" мусобақаларида Ўзбекистон мерганлари еттита давлат орасида иккинчи ўринни эгаллашди.

ТОШКЕНТ, 7 сен - Sputnik. "АрМИ-2020" Халқаро армия ўйинларининг Беларус Республикасида бўлиб ўтган "Снайпер чегараси" танловида Ўзбекистон жамоаси шарафли 2-ўринни эгаллади

Ушбу танловда 7-мамлакат снайперлари иштирок этишди: Беларус, Россия, Вьетнам, Арманистон, Тожикистон, Сербия ва Ўзбекистон. Сўнгги босқич Ўзбекистон снайперлари ғалабаси билан тугади. 

Якуний натижаларга кўра, Беларус жамоаси олтин медал, Ўзбекистон жамоаси кумуш медал ва Россия жамоаси бронза медаллар соҳиби бўлишди.  

Эслатиб ўтамиз, бу йилги Армия халқаро ўйинлари 23 августдан 5 сентябрга қадар 5 давлат: Россия Федерацияси, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь ва Ўзбекистон республикалари ҳудудларида бўлиб ўтди. Жами 30та конкурсдан иборат бўлган мусобақаларда 30 мамлакатдан ташриф буюрган 160 дан ортиқ жамоалар иштирок этади.

Мусобақаларнинг 2таси Ўзбекистон ҳудудида: “Ҳарбий-тиббий эстафета” ва “Йўл патрули”, 3таси - Беларусда, Озарбайжон ва Арманистонда - биттадан, қолганлари эса  Россия Федерацияси ҳудудида ўтказилмоқда.

 

Асосий мавзулар