10:07 21 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Жамият
Ҳавола олиш
900 0 0

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосарининг сўзларига кўра, икки мамлакатлар ўртасида мунтазам парвозлар сентябрда қайта тикланиши мумкин. Аммо буни аниқ айтиш мумкин эмас, чунки барчаси республикадаги эпидемиологик вазиятга боғлиқ.

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев Россия билан эҳтимолий авиақатновлар тикланиши борасида фикр билдирди.

Унинг сўзларига кўра, икки мамлакатлар ўртасида мунтазам парвозлар сентябрда қайта тикланиши мумкин. Аммо буни аниқ айтиш мумкин эмас, чунки барчаси республикадаги олдиндан айтиш қийин бўлган эпидемиологик вазиятга боғлиқ.

Ўзбекистон барча турдаги халқаро қатновларни босқичма-босқич тиклайди

“Балки сентябрь ойида ҳам очармиз. Лекин тушунинг, биз 15 майдан икки ой карантин қилдик, кейин чоралар юмшатилди, ва оқибатда касалланиш ҳолатлари ошиб кетди ва 15 августгача яна карантин эълон қилишга мажбур бўлдик. 15 августдан у озгина юмшатилди, 5 сентябрдан эса янги юмшатишлар киритилди. Биз барча давлатлар сингари мактабларни ва мактабгача муассасаларни очяпмиз. Бизга республикадаги вазиятга баҳо бериш учун вақт керак. Агар касалланиш ҳолатлари камайиб борса, бу авиақатновларнинг тикланишига замин яратади”, — деди Юсупалиев “Ъ” билан суҳбатда.

Россия яна уч мамлакат билан парвозларни тиклади

Эслатиб ўтамиз, 3 сентябрь куни Uzbekistan Airways БАА, Германия, Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон билан мунтазам халқаро парвозларни босқичма-босқич тиклашини эълон қилгани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар