02:44 22 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Жамият
Ҳавола олиш
94 0 0

Саралашда иштирок этиш учун Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон танкчилари таклиф этилади.

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Жорий йилнинг сентябрь ойидан октябрь ойигача Қозоғистонда афсонавий World of Tanks ўйини мухлислари ўртасида BrainWarriorкенг кўламли турнири бўлиб ўтади. Бу ҳақда "Маревен Фуд Тянь-Шань" компанияси матбуот хизмати хабар қилди.

Турнир иштирокчилари 1 миллион тенге (2,37 минг доллар) мукофот пули учун кураш олиб боришади.

Саралашда иштирок этиш учун Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон танкчилари таклиф этилади.

Танк жанглари 3*3 ўйинчи форматида онлайн ўтказилади. Ўйинчилар Wargaming платформасида 2 та саралаш тўлқинига ва ғолиблар аниқланадиган финалга эга бўлишади.

World of Tanks XX аср ўрталарида зирҳли машиналарга бағишланган жамоавий оммавий кўп киши фойдаланидан онлайн ўйин. Ўйинчилар ихтиёрида Иккинчи Жаҳон уруши даврида ҳақиқий жойлар асосида яратилган 30 та жанг харитаси ва умумий сони 600 дан ортиқ бирликдан иборат 11 та миллатнинг тарихий жиҳатдан аниқ техникалари мавжуд.

Асосий мавзулар