03:25 22 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Жамият
Ҳавола олиш
78020

Маълум бўлишича, сўнгги ой ичида ўзбекистонликлар энг кўп Россия, Туркия ва Жанубий Кореяга чипта излашган.

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ўзбекистон босқичма-босқич халқаро авиақатновларни тиклашни бошламоқда. Шу муносабат билан Aviasales.uz тадқиқот ўтказди ва карантин вақтида ўзбекистонликлар қаерга парвоз қилишни хоҳлашгани ҳамда яқин ойларда қаерга чипта излашганини аниқлади.

Маълум бўлишича, сўнгги ой ичида ўзбекистонликлар энг кўп Россия, Туркия ва Жанубий Кореяга чипта излашган.

“Сентябрдан декабргача ўзбекистонликлар учиб кетишни хоҳлаган 3-топ оммабоп мамлакатлар – Россия, Туркия ва Қозоғистон”, - дейилган хабарда.

Россияга чипта излашларнинг умимий ҳиссаси 60 фоиздан кўпроқни ташкил этади. Бироқ ўзбекистонликлар ҳозирча бу мамлакатга  парвоз қила олишмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистон ва Россия ўртасида мунтазам парвозлар сентябрда қайта тикланиши мумкинлигини маълум қилган эди. Аммо буни аниқ айтиш мумкин эмас, чунки барчаси республикадаги эпидемиологик вазиятга боғлиқ.

Асосий мавзулар