16:00 31 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1239)
146 0 0

Тун давомида аниқланган касаллар сони бўйича пойтахт (+111) етакчилик қилди. Шунингдек, икки киши коронавирусдан вафот этиб, қурбонлари сони 356 кишини ташкил этмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Ўзбекистонда ўтган тун давомида яна 132 кишида коронавирис аниқланди. Беморларнинг умумий сони 44 107 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Янги касалланганларнинг 111 нафари Тошкент шаҳрида, 9 нафари Бухоро вилоятида, 6 нафари Наманган вилоятида, 5 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 1 нафари Сурхондарё вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Учтепа туманида яшаган 72 ёшли И.К. (эркак) ҳамда Ангрен шаҳрида яшаган 56 ёшли Р.Е. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Қурбонлар сони 356 нафарга етган.

Шу пайтга қадар 41 594 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 2157 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 430 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Бутун дунё бўйлаб COVID-19 юқтириб олганлар сони 27,4 миллиондан ошиб кетган. Уларybyu 19,5 миллиондан зиёди шифо топган. 897 минг нафарга яқин киши вирус қурбонига айланган.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1239)

Асосий мавзулар