Сентябр ойида тез тиббий ёрдамга қўнғироқлар сони ошди - ССВ

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишКарантинный центр в Коммунарке
Карантинный центр в Коммунарке  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йил августнинг охирги 7 кунида Тошкентда чақириқларнинг умумий сони 18 316 та бўлган бўлса, сентябрь ойининг биринчи ҳафтасида эса 19 707 тани ташкил этди

ТОШКЕНТ, 8 сен - Sputnik. Сентябрнинг дастлабки ҳафтасида чақирувлар сони бирмунча ортган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори Умидулло Рискиев маълум қилди, дея хабар берилган ССВ телеграм-каналида.

Медицинский работник возле кровати пациента - Sputnik Ўзбекистон
ССВ: коронавирус беморларининг 366 нафари оғир, 198 нафари эса ўта оғир аҳволда

Хабарда айтилишича, жорий йил августнинг охирги 7 кунида Тошкентда чақириқларнинг умумий сони 18 316 та бўлган бўлса, сентябрь ойининг биринчи 7 кунлигида эса 19 707 тани ташкил этган.

"Бу кўрсаткичлар охирги ҳафтада чақириқларнинг умумий сони 1 391 тага ортганини кўрсатади. Айтиш лозимки, 1–7 сентябрь кунлари келиб тушган чақирувлардан 6 145 таси (умумий чақириқларнинг 31,2 фоизи) тана ҳароратининг ошиши, 3 091 таси (у.ч. 15,7 фоизи) ўткир респиратор касалликлари билан боғлиқ бўлган бўлса, 814 таси (у.ч. 4,1 фоизи) эса пневмония белгилари мавжуд беморлар томонидан амалга оширилган", - дейилади хабарда.

Защитные маски для медицинских работников - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирусга чалинганлар сони камайишда давом этмоқда - ССВ

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 августидан бошлаб Ўзбекистонда карантин чоралари юмшатилди: автотранспорт воситаларининг ҳаракати ва бозорлар фаолиятига босқичма-босқич рухсат берилди. 5 сентябрдан эса қатор фаолият турлари: ресторан, кафе, ошхона, чойхона), томоша ва маданий-кўнгилочар объектлари (фақатгина театр ва кинотеатр) ҳамда парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолиятига чекловлар бекор қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги охирги бир ҳафта давомида коронавирус инфекциясига чалинганлар кўрсаткичи сезиларли даражада пасайгани хотиржамликка берилиш кераклигини англатмаслигини айтиб, аҳолини ҳушёрликка ва ҳар бир фуқарони ўзини ҳимоя қилиш қоидаларига қатъий амал қилишга чақирган.

Ҳозирга қадар олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 44 418 нафарга етган. Қурбонлар сони 360 нафарни ташкил этмоқда. Беморларнинг 94%и соғайишга муваффақ бўлган.

Янгиликлар лентаси
0