15:50 31 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Жамият
Ҳавола олиш
18710

Москва Давлат университетининг Тошкент филиали янги факультетларга абитуриентлар қабул қила бошлади, ҳужжат топшириш ва имтиҳонлар онлайн равишда бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 9 сен - Sputnik. Москва Давлат универститетининг Тошкент филиалидаги янги факультетларига қандай қилиб ҳужжат топшириш мумкин? Бу ҳақида филиал директори ўринбосари Абдухаким Маманазаров ҳикоя қилиб берди. 

Ўқитувчи айтишига кўра, ҳужжатлар қабул қилиш аллақачон бошланган. Уларни филиал сайти (https://webanketa.msu.ru/) орқали онлайн топшириш мумкин. 

"Абитуриентлар кириш аризаларини масофадан туриб топширишлари мумкин. МДУ филиали сайтига кириб у ерда анкета тўлдириш керак. Имтиҳонлар ҳам онлайн бўлади. Янги йўналишлар учун ҳам Рособрнадзорнинг лицензияси олинган", - деди Маманазаров.

Ундан ташқари, келгуси йилдан бошлаб янги магистр дастурлари очилиши кутилмоқда. Шунингдек, миллий ОТМлар билан ҳамкорликда ҳам таълим дастурлари яратиш режалаштирилмоқда. 

Проректор айтишига кўра, МДУ Тошкент филиалига нафақат ўзбекистонлик балким бошқа республикадан ҳам талабалар ўқишга ҳужжат топширишлари мумкин. Лекин хорижий талабалар фақат контракт-тулов асосида ўқишга қабул қилинади. 

Батафсил Sputnik подкастида тингланг.

Как подать документы на новые факультеты Ташкентского филиала МГУ — правила

 

Асосий мавзулар