04:17 19 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1149)
145 0 0

Тун давомида яна 230 кишида коронавирус аниқланди. Уларнинг аксарияти Тошкентда шаҳрида. Шунингдек, коронавирусга чалинган икки киши вафот этди.

ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Ўзбекистонда ўтган тун давомида яна 230 кишида коронавирус аниқланди ва касалланганларнинг умумий сони 45 160 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Янги касалланганларнинг 150 нафари Тошкент шаҳрида, 36 нафари Тошкент вилоятида, 16 нафари Самарқанд вилоятида, 9 нафари Наманган вилоятида, 8 нафари Хоразм вилоятида, 5 нафари Бухоро вилоятида, яна 5 нафари Сурхондарё вилоятида, ҳамда 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Зангиота туманида яшаган 79 ёшли С.Ж. (аёл) ҳамда Олмазор туманида яшаган 70 ёшли Б.У. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Қурбонлар сони 368 кишини ташкил этмоқда.

Шу пайтга қадар 42 212 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 2 580 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 427 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1149)
Теглар:
коронавирус, Ўзбекистон

Асосий мавзулар