Қатортол маҳалласида Ўзбекистонда биринчи hi-tech масжид қурилиши бошланди

© Азон.узВ Ташкенте началось строительство первой мечети в стиле хай-тек
В Ташкенте началось строительство первой мечети в стиле хай-тек - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда келгуси йилда биринчи хай-тек услубида қурилган масжид пайдо бўлиши мумкин. Унда аёллар учун алоҳида намозхона ҳам бўлади.

ТОШКЕНТ, 11 сен - Sputnik. Тошкент шаҳридаги Қатортол маҳалласида Ўзбекистонда биринчи хай-тек услубидаги масжид қурилади, деб хабар қилмоқда Azon.uz. 

Хабарда айтилишига кўра, янги масжид “Қатортол-1” маҳалласида жойлашган “Ҳасанхон қори” масжиди ўрнига қурилади. Масжиднинг олдинги биноси 1993 йилда ишга тушган, эски ва тор, кириб чиқишга ноқулай бўлган экан. Кейинчалик хайрия пуллари ёрдамида масжид ёнидаги тўйхона ва цех сотиб олиниб умумий ҳудуд 30 сотихга етказилган.

© Азон.узВ Ташкенте началось строительство первой мечети в стиле хай-тек
Қатортол маҳалласида Ўзбекистонда биринчи hi-tech масжид қурилиши бошланди - Sputnik Ўзбекистон
В Ташкенте началось строительство первой мечети в стиле хай-тек

“Ҳасанхон қори” масжиди имом-хатиби Зикруллоҳ Маҳкамов айтишига кўра, янги масжидни хай-тек услубида қуришга масжид жойининг мураккаб шаклга эга эканлиги сабаб бўлган. 

"Ҳозир масжид лойиҳаси тайёрланган. Жойимизнинг шакли мураккаб, унга одатдагидек тўртбурчак масжид қурилса, анча жой ютқазиб қўйилар экан. Шунинг учун меъморлар масжидни ноанъанавий шаклда қуришга қарор қилишди. Бу Ўзбекистондаги илк хай-тек усулида қурилган масжид бўлади. Иложи борича ҳар бир метрдан фойдаланишга ҳаракат қилинган", - дейди масжид имом-хатиби. 

Масжидда алоҳида 60 ўринли аёллар намозхонаси ҳам бўлади. Ҳозирда эски масжид биноси бузилиб, ер остидан ўтган коммуникациялар кўчирилган. Ундан сўнг янги масжид қурилиши бошланади. Режа бўйча келаси йилнинг рамазон ойигача қуриб битказилишига умид билдиришмоқда. 

*Хай-тек - меъморчиликда қўлланиладиган услублардан бири бўлиб, у биноларни лойиҳалаштириш ва қуришда юқори технологиялардан фойдаланиш, бино шаклида тўғри чизиқлар кўплиги, ойна, пластик ва металл каби материаллар қўлланилиши билан фарқ қилади. 

© Азон.узВ Ташкенте началось строительство первой мечети в стиле хай-тек
Қатортол маҳалласида Ўзбекистонда биринчи hi-tech масжид қурилиши бошланди - Sputnik Ўзбекистон
В Ташкенте началось строительство первой мечети в стиле хай-тек
Янгиликлар лентаси
0