18:15 30 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Жамият
Ҳавола олиш
187 0 0

ОТБ Ўзбекистонда рақамли технологиялардан фойдаланиш ҳолатини қай даражада эканини аниқлаш ва унинг истиқболларини белгилашга қаратилган сўровнома ўтказмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 сен - Sputnik. Осиё Тараққиёт Банки (ADB) халқ таълими тизимида ишлайдиган 1-11 синф ўқитувчилари орасида махсус сўровнома ўтказмоқда. 

Ушбу сўровнома мақсади - Ўзбекистонда рақамли технологиялардан фойдаланиш ҳолатини аниқлаш ва унинг истиқболларини белгилашдир. Шунингдек, сўровнома  Ўзбекистонда таълим йўналишини ривожлантириш учун келажакдаги сармояларни мақсадли йўналтиришга ёрдам беради, дейилган хабарда.

Сўровномани рус, ўзбек ёки инглиз тилида тўлдириш мумкин. Сўровномада мактаб жойлашиш ҳудуди, шаҳар ёки қишлоқ, нечанчи синфларга дарс бериши, қандай электрон ускуналардан фойдаланиши, қайси фанлардан дарс ўтилиши, интернетга боғланиш услуби, алоқа сифати, интернетдан қандай кўринишдаги материаллар олиниши ва бошқа саволлар берилган.   

 

 

Асосий мавзулар